

Баҳсни туркиялик ҳакамлар бошқариб боришади. Жунейт Чақирга қанотларда Жем Сатман ва Тариқ Онгун ёрдам беради. Захира ҳаками Серкан Ок, дарвоза ортидаги ҳакамлик вазифасини Ҳусайин Гечек ва Бариш Шимшек бажаришади.
Эслатиб ўтамиз, айнан шу бригада ЕЧЛ дастлабки ярим финали доирасидаги «Манчестер Сити» ва «Реал» (0:0) ўртасидаги учрашувда ишлаганди.



