

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар беради.
Манба маълумотига кўра, ҳужжатлар яқин 24 соат ичида имзоланади. Таъкидланишича, ижара келишуви "Ливерпуль"нинг ихтиёрига кўра сотиб олиш бандини ўз ичига олади.
Рональд Араухо 2020 йилдан бери "Барселона"нинг асосий жамоаси сафида тўп суриб келмоқда. Ўтган мавсумда уругвайлик ҳимоячи "Барселона" таркибида барча мусобақаларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди. Шу билан бирга, ўйинчи мавсум давомида психологик муаммолар сабабли узоқ муддатга сафдан чиққан эди. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.



