"Барселона" Кубарсининг ташхисини ошкор қилди

Sherzod Nurmatov
17 ноя 2026, 20:10
"Барселона" ҳимоячиси Пау Кубарси Миллатлар Лигаси доирасидаги Испания – Англия (2:3) учрашувида жароҳат олди.

Каталония клуби футболчининг ташхисини маълум қилди. "Кўк-анорранглилар" матбуот хизматининг хабар беришича, ўйинчининг сон мушакларида зўриқиш кузатилган.

"Пау Кубарсида сон мушаклари зўриқиши аниқланди. Унинг "Вильярреал"га қарши ўйинда майдонга тушиш-тушмаслиги тикланиш жараёни қанчалик тез кечишига боғлиқ", – дейилади "Барселона"нинг расмий саҳифаларида.

Айни дамда "Барселона" 33 очко тўплаган ҳолда Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Реал" 30 балл жамғарган, "Атлетико" эса кучли учликни якунлаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com