"Ҳимоя қилиш учун". Миср терма жамоаси Салoҳни Жанубий Суданга қарши ўйинга туширмасликка қарор қилди

27 сен 2026, 10:50
Миср футбол ассоциацияси ҳужумчи Муҳаммад Салoҳ Африка кубоги саралаши доирасидаги Жанубий Суданга қарши ўйинда майдон атрофида сунъий майса тўшалгани сабабли майдонга тушмаслигини маълум қилди.

"Ҳуссам Ҳассан бошчилигидаги Миср футбол терма жамоаси мураббийлар штаби 29 сентябрга режалаштирилган Жанубий Суданга қарши ўйинда майдоннинг сунъий қопламаси сабабли Муҳаммад Салoҳни майдонга туширмасликка қарор қилди. Анголага қарши ўйиндан олдин миллий терма жамоа мураббийлар штаби ва Муҳаммад Салoҳ Жанубий Судан билан ўйинда майдонга тушмасликка келишиб олган эдилар ва мураббийлар штаби футболчини ҳимоя қилиш учун айнан мана шу вариантни маъқул кўрди", — дейилади Миср футбол ассоциациясининг расмий сайтидаги баёнотда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›