"Барселона" Бразилия терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи
10 мар 18:56
Янгиликлар
"Барселона" Бразилия терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи
"Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс Испания чемпионатига ўтиши мумкинлиги хабар қилинмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Каталониянинг "Барселона" жамоаси 27 ёшли футболчини сафига қўшиб олишни истаяпти. "Кўк-анорранглилар" бразилиялик футболчи жамоани тарк этиш эҳтимоли бўлган нидерландиялик Френки де Йонгнинг ўрнини босади деб ҳисобламоқда. Гимараэснинг трансфер нархи 80 млн еврога баҳоланмоқда.

Хавбек Англия Премьер-лигаси ушбу мавсумида 27 ўйинда қатнашиб, 2 та тўп киритди ҳамда 6 та голли узатма берди. Бразилиялик футболчининг битими 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар