

Сербиялик мутахассис Бранислав Радулович "Пахтакор"да иш бошладии. 41 ёшли мураббийнинг аввалги иш жойи Сербиянинг "Чукарички" жамоаси бўлган.
Радулович "Чукарички"дан ташқари, Сербиянинг турли хил ёш терма жамоаларида ҳам фаолият олиб борган.
"Пахтакор" ФКга мураббий сифатида қўшилганимни мамнуният билан эълон қиламан.
"Пахтакор" — бой анъаналари, иштиёқли мухлислари ва юксак мақсадларига эга бўлган, Марказий Осиёдаги энг муваффақиятли ва тарихий клублардан бири. Бундай ҳурматга сазовор клубнинг бир қисмига айланиш мен учун шарафдир ва клубнинг келгуси муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшишни интиқлик билан кутаман", - деб фикр билдирган Радулович.



