

26 июнга ўтар кечаси эквадорликлар Германияни (2:1) мағлуб этишди ва гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб, ЖЧ-2026 нинг 1/16 финалига йўл олишди.
"Ўйинчилар ва мураббийга раҳмат. Танқидлар, ҳақоратлар ва бошларидан кечирган оғир дамларга қарамай, улар ўзларини тиклаб олишга ҳамда бутун мамлакатга чексиз қувонч бахш этишга муваффақ бўлишди.
Эртага — дам олиш куни! Яшасин Эквадор!" — деб ёзди Нобоа ижтимоий тармоқда.



