Балогуннинг "Монако"дан "Эвертон"га трансфери нега барбод бўлгани маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
2 сен 2026, 15:27
АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг "Монако"дан "Эвертон"га ўтиши тиббий кўрикдан сўнг барбод бўлди, деб хабар беради The Athletic.

Манба маълумотларига кўра, томонлар сешанба куни 25 ёшли америкалик футболчининг трансфери бўйича келишиб олишган эди, бироқ тиббий кўрик пайтида муаммолар юзага келди — Англия клуби битим шартларини қайта кўриб чиқди ва музокараларни давом эттирди, аммо якунда футболчининг ўзи ўтишдан воз кечишга қарор қилди.

Ўтган мавсумда Балогун барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. ЖЧ-2026да у тўртта ўйинда учта гол урди ва битта голли узатмага муаллифлик қилди. Балогуннинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Аввалроқ "Монако" ярим ҳимоячи Ламин Камаранинг "Челси"га трансферини барбод қилгани маълум бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic