

Футболчи 3 ноябрь куни бўлиб ўтган ўйинда сон орқа мушакларидан жароҳат олган. Ўшанда клуб тиббий штаби унинг тикланиши 12 ҳафтагача давом этиши мумкинлигини маълум қилган эди.
"МЮ" бош мураббийи Маурисио Почеттино тиббий штабнинг дастлабки баҳосини тасдиқлади. Шу тариқа, футболчининг қайтиши январь ойидан олдин кутилмаяпти.
"Бу "Рома"га қарши ўйинда содир бўлди, ўша учрашувда у жароҳат олди. Тиббий штаб ўшанда тикланиш учун 10–12 ҳафта кераклигини айтган эди", — деди Почеттино.



