

Foot Mercato хабарига кўра, учрашув 2026 йил декабрь ойига режалаштирилган ва Буэнос-Айресдаги "Ла Бомбонера" стадионида ўтказилиши керак.
"Мен унга шундай дедим: "Криштиану, хайрлашув ўйинимда сен ва Лео битта жамоада ўйнашингизни истайман. Токи бутун дунё ниҳоят бу сеҳрни кўрсин". У ўша ерда бўлишини айтди. Леони кўндириш ҳам қийин бўлмади. Иккаласи ҳам менга розилигини берди", — дея 42 ёшли аргентиналикнинг сўзларини келтиради Foot Mercato.
Месси, Роналду ва уларнинг клубларидан ҳозирча расмий тасдиқ йўқ. Иштирокчиларнинг якуний таркиби, аниқ сана ва ўйин формати декабрь яқинлашган сари ўзгариши мумкин.



