UZ

Сўнгги янгиликлар

09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  6 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  6 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  8 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  17 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  4 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  16 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0

Бакаевнинг Жиззахдаги фаолиятидан 9 факт Янгиликлар

Бакаевнинг Жиззахдаги фаолиятидан 9 факт

5 ноябрь куни Улуғбек Бакаев "Сўғдиёна"ни тарк этгани эълон қилинди.

Ёдингизда бўлса, Жиззах клуби 2018 йил охирида Суперлигадаги ўрнини плей-офф орқали сақлаб қолган эди. Жамоани 2019 йилги мавсумга Сергей Лушчан тайёрлади. Дастлабки 4 турда қабул қилинган 3та мағлубиятдан кейин унинг ўрнига Улуғбек Бакаев олиб келинди.

"Бўрилар" янги мураббий билан натижа учун ўйнашни ўрганишди. 12-ўриндаги жамоани мавсум охиригача 4-поғонага олиб чиққан бухоролик мутахассис тез орада "Сўғдиёна" мухлисларининг ишончини қозонди. 

Қуйида унинг Жиззахдаги фаолиятига оид сиз билмаган фактларни келтирамиз:

1) Бакаев 3,5 йил ичида "Сўғдиёна"ни 121 ўйинга бошлаб чиқди. Уларда шундай статистика қайд этилган: 54 ғалаба, 37 дуранг ва 30 мағлубият (ўртача очко — 1,6).

2) Жамоа Бакаев билан Ўзбекистон чемпионатларидаги энг яхши натижасини қайд этди (2021 йил, кумуш медал).

3) "Сўғдиёна" ўз тарихида биринчи бор ОФК кубогида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиб, ярим финалга қадар етиб борди.

4) Бакаев жиззахликлар устози сифатида Суперлигада 155 очко тўплади (98 ўйинда). Ушбу даврда фақат Рўзиқул Бердиев (176) ҳамда Миржалол Қосимов (165) ундан яхшироқ натижа қайд этишни уддалаган.

5) Улуғбек Бакаев "Сўғдиёна" билан ички мусобақаларда фақат 2 клубни мағлуб қила олмади — "Шўртан" (битта дуранг) ҳамда "Олимпик" (биттадан дуранг ва мағлубият).

6) Ушбу мураббийнинг энг йирик ғалабаси 2019 йилги кубокнинг 1/8 финалида қайд этилган — "Сўғдиёна" 6:1 "Зомин".

7) Энг йирик мағлубият ҳам кубок баҳсларига тўғри келади (2020 йил) — "Пахтакор" 8:1 "Сўғдиёна".


8) Бакаевнинг Жиззахдаги энг узун мағлубиятсиз серияси 2021 йилнинг аввалида қайд этилган бўлиб, 14 ўйинни ташкил қилади.

9) Бухоролик мутахассис "Сўғдиёна"даги фаолияти давомида энг кўп Шоҳруз Норхоновнинг хизматидан фойдаланди — 113 ўйин. Ўз навбатида Шоҳруз ҳам Бакаевнинг энг сермаҳсул шогирди сифатида тарихга кирди (49та гол билан)...

Шунақа гаплар. Сизнингча, мазкур мутахассиснинг кейинги манзили қаер бўлади?

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика