Бахтиёр Умаров: “Тажриба ўз сўзини айтди”

Оқил Абдубарноев
9 май 2026, 20:25
Ўзбекистон кубоги 1-тур доирасидаги “Сўғдиёна” — "Республика ФА" ўйинидан сўнг меҳмонлар ёрдамчи мураббийи Бахтиёр Умаров ўз фикрларини билдирди.

"Ушбу учрашувда тажриба барибир ўз сўзини айтди. Жамоамиз асосан ёшлардан – 17–18 ёшли футболчилардан ташкил топган. Шундай бўлса-да, ўйин сифати ва мазмуни бўйича рақибга имкониятни бой бермадик. Ташкил этилган ҳужумлар сони бўйича ҳам улардан ортда қолмадик. Бироқ яратилган вазиятларни голга айлантиришда маҳорат ва тажриба етишмовчилиги панд берди. Суперлига жамоасининг даражаси юқори эканлиги якуний натижада ўз аксини топди. Кўплаб хавфли вазиятлар яратганимизга қарамай, ёш жамоамиз маҳорат етишмаганлиги сабабли улардан унумли фойдалана олмади. Келгусида футболчиларимиз, албатта, ўз тажрибаларини ошириб борадилар. Навбатдаги учрашувларда йўл қўйилган камчиликлар устида ишлаб, уларни бартараф этамиз", деди Умаров.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia