Баҳодир Насимов “Бухоро” билан шартнома имзолади

Aslanov Jasurbek
18 фев 2018
Ўтган мавсумни Жанубий Кореянинг “Ансан Гринерс” клубида ўтказган тажрибали ҳужумчи Баҳодир Насимов фаолиятини яна Ўзбекистонда давом эттиради.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси “Бухоро” клуби билан шартнома имзолади. Насимов бир неча кундан бери Улуғбек Бақоев жамоаси машғулотларида иштирок этаётганди. 

“Кичик танаффусдан сўнг яна Ўзбекистонга қайтганимдан хурсандман. Келишув бир йилга имзоланди. “Бухоро” жамоасининг муваффақиятларига хисса қўшишни истайман”, - деди ҳужумчи сайтимизга берган интервьюсида. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia