

Мадрид клуби "Наполи" ҳужумчиси трансферини эълон қилди. Томонлар 2030 йилгача мўлжалланган шартнома туздилар.
Аввалроқ битим қиймати 22 миллион еврони ташкил этиши хабар қилинганди. Яна 4 миллион бонус сифатида берилиши мумкин.
Распадори ўтган мавсум А Серияда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.



