UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  3 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  162 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  30 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  6 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  9 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Арвеладзе: "Халл Сити" менга фаолиятимдаги орзуларимдан бирини амалга ошириш имконини берганидан жуда хурсандман" Янгиликлар

Арвеладзе: "Халл Сити" менга фаолиятимдаги орзуларимдан бирини амалга ошириш имконини берганидан жуда хурсандман"

"Халл Сити" мураббийлигидан кетган "Пахтакор" собиқ устози Шота Арвеладзе "йўлбарслар"га хайрлашув мактуби йўллади.

"Ҳар қандай мураббий ва ўйинчи учун мўъжизалар оламига саёҳатга ўхшаш оролда ишлаш ва яшаш мени қувонтирди. "Халл Сити" менга фаолиятимдаги орзуларимдан бирини амалга ошириш имконини берганидан жуда хурсандман. Англия каби бой тарих ва маданиятга эга бўлган мамлакатда жамоани шакллантириш ва айниқса, клуб янги эгалари бошқарувига ўтганда ниҳоятда мураккаб. Бу сафар ҳолат мен саккиз ой олдин Чемпионшипдаги дебютимни қилганимда режалаштирганимиздагидек бўлмади. Мен Ажун ва "йўлбарслар"га олдинда уларни кутиб турган йўлда катта муваффақиятлар тилайман. Афсуски, биз шу вақтга қадар кўзлаган ишимизни охирига етказа олмадик. Келгусида ҳал қилиниши керак бўлган ва тўғри ёндашувни талаб қиладиган муаммолар етарлича. Охир-оқибат бир қатор масалалар бўйича келишмовчиликлар бизнинг позицияларимизни бир-биридан айро тутди ва ушбу қарорни қабул қилиш учун асос бўлди. Бироқ буларнинг барчасига қарамай, "Халл Сити" муваффақиятли жамоага айланишига умид қиламан. 

Мен "йўлбарслар"нинг барча ходимларига, жумладан, мураббийлар штаби, асосий жамоа аъзолари, академия ва стадион ходимларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ушбу муддат давомида бевосита ҳамкорлик қилган футболчиларга алоҳида раҳматимни айтмоқчиман. Оммавий ахборот воситаларидан оғир ва шиддатли даврни очиқ кўрсатганликлари учун миннатдорман. Мени қўллаб-қувватлаган ва мураббийлик фаолиятимда энг эсда қоларли хотиралардан бири бўлиб қоладиган мухлисларнинг: "Бизда Арвеладзе бор", дея куйлаганлари учун катта ташаккур айтаман", – деди грузиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 49 ёшли Арвеладзе "Халл"ни шу йилнинг январидан буён бошқариб келаётганди. Жамоа унинг қўл остида умумий 30 та ўйин ўтказишга улгурди. "Йўлбарслар" жорий мавсум Чемпионшип 10 туридан сўнг 20-ўринда боришмоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика