TEAMtalk АПЛнинг аутсайдер клуби Икардини ўз сафига қўшиб олмоқчи эканини маълум қилди

22 сен 2026, 09:40
"Галатасарoй"нинг собиқ ҳужумчиси Мауро Икарди Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби таркибида пайдо бўлиши мумкин.

Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, "шпорлар" устози Роберто Де Дзерби захирани кучайтириш учун ҳужумчи номзодини кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, Англия клуби раҳбарияти футболчи илгари ҳеч қачон ўйнамаган Англия чемпионатига мослаша олмаслигини таъкидлаб, ушбу трансферга қарши чиқмоқда.

"Тоттенхэм" бешта тур якунларига кўра АПЛ турнир жадвалининг энг охирги, 20-поғонасида жойлашган. Жамоа бирор марта ҳам ғалаба қозонгани йўқ ва ўз ҳисобида икки очкога эга.

33 ёшли аргентиналик ўйинчи Истанбул жамоасини тарк этганидан сўнг эркин агент мақомида бўлиб турибди. Икарди 2023 йилдан бери "Галатасарай" шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди, бу вақт ичида у тўрт марта Туркия чемпионатида зафар кучди, шунингдек, мамлакат Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди. Илгари форвард клуб даражасида Италиянинг "Сампдория" ва "Интер", шунингдек, Франциянинг ПСЖ жамоаларида тўп сурган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: TEAMtalk