"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди
16 ноя 2025 15:55
Янгиликлар
"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди
"Арсенал" ҳимоячиси Риккардо Калафьори жароҳати туфайли Италия терма жамоаси ихтиёридан кетди.
Ҳимоячи Лондонга қайтмоқда, у ерда унинг ҳолати "Арсенал" тиббий ходимлари томонидан ўрганилади.
"У майдонга тушишга ҳаракат қилди, аммо барибир ўйнолмайдиган бўлди", – деди Италия терма жамоаси бош мураббийи Женнаро Гаттузо.

"Арсенал" ходимлари футболчининг аҳволи ҳақида хабардор қилинган ва жиддий муаммолар кутилмаяпти.
23 ёшли Калафьори ушбу мавсум "тўпчилар" таркибида 12 ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар