МЮ Льюис-Скелли трансферини кўриб чиқмоқда. Асосий мақсад Холл бўлиб қолмоқда

2 авг 2026, 20:13
"Манчестер Юнайтед" "Арсенал" ҳимоячиси Майлс Льюис-Скеллини сотиб олишга ҳаракат қилиши мумкин.

Манкунианларнинг асосий мақсади "Ньюкасл"дан Льюис Холл бўлиб қолмоқда, аммо 19 ёшли лондонлик футболчи ҳам номзодлар рўйхатига киритилган.

Льюис-Скелли ўтган мавсумда "Арсенал"нинг асосий таркибида атиги бешта АПЛ ўйинини ўтказди. Унга Риккардо Калафьори ва клуб ижарадан кейин сотиб олган Пьеро Инкапиэ рақиблик қилади.

Футболчининг "Арсенал" билан шартномаси яна тўрт йилга мўлжалланган. Transfermarkt уни тахминан 38,5 миллион фунт стерлингга баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: talkSPORT

Сўнгги янгиликлар

Барча ›