

"Дьёкереш қолади, ҳа", — дея Артетанинг сўзларини журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида келтиради.
Аввалроқ 28 ёшли швециялик форвардга Мадриднинг "Атлетико" клуби томонидан қизиқиш борлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Таъкидланишича, швециялик ҳужумчи аргентиналик Хулиан Альвареснинг "канонирлар" сафига ўтиши бўйича келишувнинг бир қисми сифатида Испания клубига ўтиши мумкин эди.
Виктор Дьёкереш 2025 йилнинг июль ойидан бери Лондон клуби сафида тўп суриб келмоқда. Унинг шартномаси 2030 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. 2025/2026 йилги мавсумда у "пушкарлар" таркибида барча мусобақаларда 55 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.



