

"Менимча, айни пайтда АПЛ мавсумининг энг яхши футболчиси — Эзри Конса. “Арсенал”нинг ҳимоядаги ўйини ва хусусан, Консанинг ҳаракатларига эътибор қаратсак, Уильям Салибани тилга олишимизга ҳам эҳтиёж қолмайди. Биз Салиба ҳақида фақат сўнгги вақтларда, унинг жароҳатидан кейин қачон майдонга қайта олиши нуқтаи назаридан гапира бошладик", — дея Ширернинг сўзларини келтиради Metro нашри.
Эзри Конса жорий мавсумда барча мусобақаларда 15 та учрашувда майдонга тушиб, бир марта гол урди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни пайтдаги бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.



