

Манбага кўра, Лондон клуби 21 ёшли норвегиялик футболчининг вакиллари билан аллақачон боғланган. "Арсенал" скаутлари "Лейпциг"нинг "Шальке", "Манчестер Сити" ва "Аугсбург"га қарши сўнгги учта ўйинини кузатиб боришган. Футболчининг ўзи ҳам инглиз клубига ўтиш эҳтимолига ижобий муносабатда.
"Лейпциг" Нусани тахминан 80 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган ва унда белгиланган товон пули банди кўзда тутилмаган. Норвегиялик футболчига "Бавария" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Нуса 2026/27 йилги мавсум 15 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали вингернинг трансфер қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.



