"Арсенал" ва "Челси" А Серия юлдузи учун курашда "Ливерпуль"ни ортда қолдирмоқда

Omonjon To`xtamirzayev
18 мар 2025, 18:57
Англиянинг учта гранди "Интер"нинг франциялик форварди Маркус Тьюрам хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, футболчини "Арсенал," "Челси" ва "Ливерпуль" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Француз учун курашда айнан Лондон клублари етакчилик қилмоқда.

Тьюрам келишувида сотиб олиш банди мавжуд бўлиб, у 84 млн еврони ташкил этади. "Интер" ҳужумчини сақлаб қолмоқчи. Миланликлар футболчини клубда олиб қолиш учун "қўлидан келган барча ишни" қилади.

Маркус Тьюрамнинг шартномаси 2028 йил 30 июнгача амал қилади. Франциялик ҳужумчи жорий мавсум "Интер" сафида А Серияда 28 та ўйин ўтказди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Football Insider