

"Рафинья ва Ламинни бундай ҳолатда кўриш жуда ёқимли. Жамоада ажойиб муҳит ҳукмрон. Ламин ажойиб ўйин ўтказди, гол урди ва сардорлик қилди.
Биз жуда яхши ва астойдил меҳнат қиляпмиз, деб ҳисоблайман. Тўп билан ўйнаш даражамиз юқори. Бундан жуда хурсандман. Баъзи жиҳатларни янада яхшилашимиз мумкин, деб ўйлайман. Ўсиш учун потенциал бор ва айнан шунинг устида ишлаш керак. Юқори интенсивликда машғулот ўтказишда ва буни мусобақаларга кўчиришда давом этишимиз лозим", – деди Флик Movistar эфирида.



