LIVE. АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 1:1 (матнли трансляция)

6 сен 2026, 21:15
Англия Премьер-лигасининг 3-тури доирасидаги марказий учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

"Арсенал" - "Челси" 1:1

Голлар: 2 - Морган Рожерс, 25 - Кай Хаверц

“Арсенал”: 1. Давид Райя, 4. Бен Уайт, 6. Габриэл Магальяйнс, 33. Риккардо Калафьори, 15. Эзри Конса, 49. Майлз Льюис-Скелли, 8. Мартин Эдегор, 41. Деклан Райс, 7. Букайо Сака, 17. Христос Цолис, 29. Кай Хаверц.

Захира: 13. Кепа Аррисабалага, 5. Пьеро Инкапье, 10. Эберечи Эзе, 23. Микель Мерино, 36. Мартин Субименди, 39. Бруно Гимарайш, 14. Виктор Гёкереш, 20. Чуквунонсо Мадуэке, 56. Макс Доумен.

“Челси”: 1. Эмилиано Мартинес, 3. Уэсли Фофана, 5. Максанс Лакруа, 24. Рис Жеймс, 34. Жош Ачимпонг, 7. Педру Нету, 45. Ромео Лавиа, 21. Йоррел Хато, 10. Коул Палмер, 17. Морган Рожерс, 9. Жоао Педро.

Захира: 39. Майк Пендерс, 6. Ливай Колуилл, 29. Пеп Чаварриа, 27. Мало Гюсто, 4. Валентин Барко, 23. Жеовани Кенда, 11. Жейми Гиттенс, 41. Эстевао, 18. Дэнни Уэлбек.

Огоҳлантиришлар: 14 - Жоао Педро, 45 - Коул Палмер

45+5. Дастлабки бўлим якунланди.

45+3. Нетунинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтмоқда…

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

41. Ўйинда темп анчагина тушди, баҳсни майдон марказида кўряпмиз асосан.

37. Жоао Педро Райя олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб зарба берди, аммо ноаниқ кетди.

34. Льюис-Скеллининг зарбаси аниқ бўлмади.

31. Морганнинг айлантириб берган зарбаси ноаниқ бўлди.

28. “Арсенал” энди тўпни “Челси”га берди, назорат Лондоннинг “кўк” томонига ўтди.

26. Зўр ўйин, даҳшатли баҳс!

gettyimages-2293822067-2048x2048.jpg

25. ГОЛ! Хаверц ҳисобни тенглаштирди! Кай жарима майдончаси ташқарисидан ерлатиб зарба берди ва бу голга айланди!

23. Энди зарба Эдегордан, бу сафар ҳам “Челси” ҳимоячилари “блок” қўйишди!

23. Рис Жеймасдан ажойиб зарба! Тўпни Райя зўр қайтарди!

21. Энди “Челси” олдинга ўтмоқда, Палмернинг зарбасидан сўнг тўпни Райя қайтарди!

20. Цолиснинг узатмасидан сўнг Хаверц дарвоза томон зарба берди, Фофанадан ажойиб “блок”!

18. Саканинг зарбасидан сўнг тўпни Эмилиано қайтариб юборди!

15. Хаверцнинг бош билан берган зарбасини Мартинес қайтарди.

13. Оффсайд! Габриэль зарба бераётганда Конса ўйиндан ташқари ҳолатда қолган экан.

12. Стоп, гол ВАРда кўрилмоқда.

gettyimages-2293819997-2048x2048.jpg

11. ГОЛ! Калафьори ҳисобни тенглаштирди! Яна бир жарима зарбаси ва ажойиб комбинация! Дастлаб Габриэлнинг зарбасини Мартинес қайтарди, сўнг Риккардо зарба бериб, гол урди!

9. “Арсенал” ушбу баҳсда бўладиган стандартларга жуда зўр тайёрланибди, аммо ҳозирча наф чиқмаяпти улардан. Лекин, ўйланмалар ажойиб.

6. Айни ушбу ҳужум чоғида Эмилиано Мартинес жароҳат олди, тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

5. Зўр комбинация! Эдегор жарима зарбасидан тўпни ерлатиб узатди, Калафьори зарба берди, рақиблар қайтара олишди!

4. Боя “Челси”нинг голи жарима зарбасидан сўнг юзага келганди, энди худди шунақа вазият “канонирлар”да. Кузатамиз.

3. Тезкор гол кўрдик, дўстлар! Буёғига “ёнади” ўйин!

gettyimages-2293818296-2048x2048.jpg

2. ГОЛ! Рожерс ҳисобни очди! “Арсенал” ҳимоячилари томонидан қайтарилган тўпни Морган дарвозага йўллади ва голга айланди!

3. Илк дақиқаларданоқ жамоалар фаол.

1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни АПЛнинг 3-тури доирасидаги марказий учрашув - "Арсенал" - "Челси" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia