

УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1‑туридан ўрин олган "Порту"га қарши ўйинда (2:0) дубль қайд этгач, норвегиялик форвард ҳисобидаги голлар сони 167 тага етди. Холанд "шаҳарликлар"нинг собиқ ҳужумчиси Томми Джонсонни (166 гол) ортда қолдирди.
Клубнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатининг иккинчи поғонасида Эрик Брук бор — унинг ҳисобида 177 та забит этилган тўп мавжуд. Рейтингни эса "Сити"нинг собиқ форварди Серхио Агуэро бошқармоқда: у клуб сафида 260 та гол урган.
Эрлинг Холанд 2022 йилдан бери "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Норвегиялик ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2034 йилгача мўлжалланган.



