

Манбаларнинг хабарига кўра, "аристократлар" 23 ёшли англиялик футболчини 2027 йилнинг ёзида қўлга киритиш имконини берадиган битимни "Борнмут" билан муҳокама қилишга тайёр.
Бошқа вариантларга қизиқиш сақланиб қолаётганига қарамай, "Челси" Скоттни асосий трансфер мақсади сифатида белгилаб олган.
"Борнмут" бутун ёз давомида ўзининг етакчи ўйинчиларини сотиш ниятида эмаслигини билдириб келди. Скотт ва Крупи жамоа олиб қолишга қатъий қарор қилган футболчилар қаторида бўлди.
Бунгача "Челси" мазкур трансфер учун қарийб 80 миллион евро ажратишга тайёр эди, бироқ бу таклиф рад этилган.
Шу билан бирга, BBC тарқатган хабарга кўра, футболчининг ўзи 2026 йилда "Борнмут" билдирган янги шартнома бўйича таклифни қабул қилмаган.
2026 йилги ёзги трансфер ойнасида Скоттга "Арсенал", "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм" ва "Манчестер Сити" ҳам қизиқиш билдирганди. Июнь ойида BBC "Арсенал"нинг таклифи ҳам "Борнмут" томонидан рад этилгани ҳақида ёзганди.
Скотт 2023 йилнинг августидан буён "Борнмут" сафида ўйнаб келади. Унинг шартномаси 2028 йил 30 июнгача амал қилади.
Ярим ҳимоячи 2025/26 йилги мавсум 39 та учрашувда 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали ўйинчининг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.



