

“Саутгейт нима билан шуғулланаётганини тушунамаяпман. Нега у Фоденни ўйиндан олиб ташлади? Фил майдонни тарк этмаслиги керак эди.
Жейдон Санчо эса захира ўтирибди. Ўтган мавсум у клуб миқёсида 16 та гол ва 20 пасни амалга оширди, бизда эса захирадан жой олган. Ҳужумда кимдир кескинликни ошириши керак-ку ахир. Биздаги футболчилар Харри Кейнга етарлича имконият яратмоқда деб ўйлайдиган киши борми?
Ажойиб таркибимиз бор ва Англия Еврода фаворит бўлиши керак, аммо мен Саутгейт бошқарувидаги жамоанинг ўйин даражасидан жуда хафаман”, дейди Райт.



