

Бу ҳақда "Tutto Atalanta" маълум қилди.
Манбанинг хабарига кўра, 25 ёшли италиялик футболчи тез орада трансфер қилиниши кутилмоқда. У А Сериядаги энг иқтидорли дарвозабонлардан бири ҳисобланади.
Карнесекки "Аталанта"да 2019 йилнинг июлидан бери ўйнаб келмоқда. Унинг шартномаси 2028 йил 30 июнгача амал қилади.
Дарвозабон 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 50 ўйинда 56 та гол ўтказиб юборди ва 17 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Transfermarkt унинг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.



