

"Менимча, бу мавсумнинг энг муҳим ўйини бўлди ва ҳамма курашишга тайёр эди. Мавсумни шундай якунлаш — энг катта орзу. Кетма-кет иккинчи ғалабамиз. Мен фахр туйғусини ҳис этяпман, ҳамма фахрланмоқда. Париж ва оилаларимиз фахрланяпти.
Бугун биз Европанинг энг кучли жамоаси эканлигимизни айта оламиз. Бу жамоада ўйнашдан завқланмоқдамиз. Ҳаммамиз камтармиз ва бу сизга борингизни беришга ундайди. Ҳозир эса ғалабани шунчаки Париж халқи билан бирга нишонлашни хоҳлаймиз", – деди 26 ёшли португалиялик.
Витинья Чемпионлар Лигаси финалининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.



