«Арсенал» мухлислари учун нохуш хабар. Жамоа етакчиси жароҳат олди
22 мар 2024 09:50
Янгиликлар
«Арсенал» мухлислари учун нохуш хабар. Жамоа етакчиси жароҳат олди
«Арсенал» етакчиси Сака жароҳат сабабли Англия терма жамоасининг қароргоҳини тарк этди.
ФАни маълум қилишича, Сака терма жамоа ихтиёрига жароҳат билан келган.Футболчи терма жамоа сафида умумий машғулотларда иштирок этмасдан, ортга қайтган.
Ҳозирча футболчининг жароҳати ҳақида аниқ маълумот йўқ, бироқ «тўпчилар» 10 кундан сўнг «Ман Сити»га қарши баҳс олиб бориши лозим.
Эслатиб ўтамиз, Сака жорий мавсум барча мусобақаларда 37 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 16 та гол ва 15 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар