

"Бизни ҳақиқатан ҳам жуда қийин ўйин кутмоқда. Уларнинг даражасини яхши биламиз. Улар бу ўринга лойиқ. Қаранг, улар нима қилаяпти, қанчалик барқарор ўйнамоқда ва Унаи Эмери жамоа билан нималарга эришди.
Менимча, улар бу мақтовга тўлиқ лойиқ. Биз ўйин ёзувини қайта кўриб чиқамиз. Нималарни яхшилаш кераклиги бўйича бир неча ғоя ва эслатмаларим бор.
Мағлубият жуда оғир бўлганди, аммо биз ундан сабоқ чиқарамиз. Агар ушбу мотивация ва ғазабни тўғри йўналишда ишлатсак, албатта, барчаси яхши бўлади", – деди Артета.
Учрашув 30 декабрь куни Лондондаги "Эмирейтс" стадионида ўтказилади ва Тошкент вақти билан 01:15 да бошланади.
18 ўйиндан сўнг "Арсенал" 42 очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Астон Вилла" эса 39 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.



