

Ҳолат АПЛнинг 18-турида Лондон жамоасининг "Брайтон"га қарши ўйинида (2:1) юз берди. Жароҳатланишига қарамай, инглиз футболчиси ўйинни охиригача давом эттирди.
Райс "Астон Вилла"га қарши ўйнашга умид қилганди. Бироқ, ўйинчи ва тиббий ходимларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, ярим ҳимоячининг бугунги ўйин таркибига киритилиши даргумон. The Athletic нашрининг хабар беришича, клуб жароҳатни оғирлаштирмаслик учун эҳтиёт чораларини кўрмоқда.
Аниқ ташхис ҳали номаълум, аммо Райс фақат қисқа муддат давомида майдондан четда қолиши кутилмоқда.
"Арсенал" - "Астон Вилла" ўйини Тошкент вақти билан соат 01:15да бошланади. Жамоалар Англия чемпионати турнир жадвалида тегишлича биринчи ва 3-ўринларни эгаллаб турибди.



