Дарвин Нуньес ижара асосида “Ал Дирия”га ўтишга яқин

Sherzod Nurmatov
20 авг 2026, 13:35
“Ал Ҳилол” ҳужумчиси, илгари “Ливерпуль” сафида тўп тепган Дарвин Нуньес “Ал Дирия”га ўтиш арафасида.

Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Саудия Арабистони клублари 1 йиллик ижара бўйича оғзаки келишувга эришди. Битимда сотиб олиш ҳуқуқи кўзда тутилмаган.

“Ал Дирия” футболчининг маошини тўлиқ қоплайди. Тиббий кўрик санаси аллақачон белгиланган.

Аввалроқ Нуньес номи “Трабзонспор” билан боғланган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф