

Қизиқарли кечган баҳсда "қизил иблислар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашувни ланкаширлик Крис Кавана бошқариб борди. Мезбонлар ўйинни жуда фаол бошлашди ва 11-дақиқадаёқ Каземиро ҳисобни очиб, манкунианликларни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида, 43-дақиқада Беньямин Шешко орадаги фарқни иккитага оширди. Меҳмонлар фақатгина ўйин якунида, 87-дақиқада Матиас Йенсеннинг голи эвазига жавоб қайтара олишди.
Ушбу муҳим ғалабадан сўнг "Манчестер Юнайтед" ўз очколарини 61 тага етказиб, турнир жадвалининг 3-поғонасига кўтарилиб олди. "Брентфорд" эса 48 очко билан 9-ўринда қолмоқда.
"Манчестер Юнайтед" — "Брентфорд" 2:1
Голлар: Каземиро 11, Шешко 43 - Йенсен 87.
28 апрель, 00:00, "Олд Траффорд"
"Манчестер Юнайтед": Ламменс, Далот, Магуайр, Хэвен, Шоу, Каземиро, Майну, Диалло, Бруну Фернандеш (С), Мбеумо, Шешко.
"Брентфорд": Келлехер, Кайоде, ван ден Берг, Коллинз (С), Льюис-Поттер, Ярмолюк, Йенсен, Уаттара, Дамсгор, Шаде, Тиаго Игор.




