

Манчестердаги "Олд Траффорд" стадионида кечган баҳсда меҳмонлар 3:2 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритишди.
8-дақиқада "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Ши Лэйси ҳисобни очди. Орадан атиги икки дақиқа ўтиб, ярим ҳимоячи Мэйсон Маунт манкунианликларнинг устунлигини мустаҳкамлади. 45+1-дақиқада "Брайтон" форварди Харалампос Костулас ҳисобдаги фарқни қисқартирди. 65-дақиқада Паскаль Гросс мувозанатни тиклади. 70-дақиқада эса меҳмонлар ярим ҳимоячиси Максим Де Кёйпер ғалаба тўпини киритди.
"Манчестер Юнайтед" - "Брайтон энд Хоув Альбион" 2:3
Голлар: Ши Лейси 8, Маунт 10 - Костулас 45+1, Гросс 65, Де Кёйпер 70.
Шу тариқа, "Брайтон" Англия лига кубогининг кейинги босқичига йўл олди, "Манчестер Юнайтед" эса мусобақадаги иштирокини якунлади.



