

Ўйин Лондондаги "Крэйвен Коттедж" стадионида бўлиб ўтди. Баҳсни мерсисайдлик Питер Бэнкс бошқариб борди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
63-дақиқада "Манчестер Юнайтед"нинг аргентиналик ҳимоячиси ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 89-дақиқада эса МЮ ҳужумчиси Матеус Кунья мувозанатни тиклади.
"Фулхэм" - "Манчестер Юнайтед" 1:1
Голлар: Лисандро Мартинес 63 (автогол) - Матеус Кунья 89
"Фулхэм" жорий мавсумдаги иккинчи очкосини қўлга киритди ва турнир жадвалида сўнггидан олдинги — 19-ўринни эгаллаб турибди. "Манчестер Юнайтед" эса бешта ўйинда беш очко жамғариб, 12-поғонада жойлашган.



