АПЛ клуби Венгерни нишонга олди
21 апр 2018 16:30
Янгиликлар
АПЛ клуби Венгерни нишонга олди
"Эвертон " ёзда "Арсенал"ни тарк этадиган мутахассис Арсен Венгер билан шартнома имзолаш ниятида.
Маълумотларга кўра, Венгер Лондон жамоасидан кетиб, танаффус олиш ниятида эмас. "Эвертон" франциялик мутахассис учун фаолиятини давом эттиришга энг маъқул вариантлардан бири ҳисобланяпти. "Ирислар" эгаси Фарҳод Мошири Венгер билан яқиндан таниш. Мошири узоқ йиллар давомида "Арсенал" акционерларидан бири эди.
Олдинроқ, 68 ёшли мураббий ПСЖнинг бош менежерига айланиши мумкинлиги эълон қилинди.
Венгер 1996 йилдан бери "Арсенал"ни бошқармоқда. Жамоа франциялик мутахассис қўл остида уч марта Англия Чемпионига айланди, 7 мартадан Англия Кубоги ва мамлакат лига Кубогини қўлга киритди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар