

BBC берган маълумотларга кўра, баҳсли вазиятларни тушунтириб берувчи ва ҳакамларнинг маош/тўловларига таъсир кўрсатувчи Асосий ўйин эпизодлари бўйича комиссия (KMI Panel)нинг тўлиқ қарорларини эълон қилишдан ташқари, АПЛ энди ҳакамнинг айнан нима сабабдан маълум бир қарорни қабул қилгани ёки нима учун VAR аралашуви талаб этилмагани ҳақидаги тўғридан-тўғри тушунтиришларини ҳам очиқлаб боради.
Тўғри, ўйин вақтида реал вақт (live) режимида бу фақат матнли шаклда амалга оширилади. Ҳакам ва VAR фургони ўртасидаги овозли суҳбатларни тўғридан-тўғри эфирда трансляция қилишга эса ўйин қоидалари бўйича ҳамон рухсат берилмаган.
Учинчи қадам сифатида RefCam (ҳакам камераси)дан фойдаланиш кўлами кенгайтирилади. Бу илк бор ҳакамнинг футболчилар билан бўлган аудио суҳбатларини эшиттириш имконини беради ва айнан мана шу аудиоёзувни тўғридан-тўғри эфирда намойиш этиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг якунланган мавсумида KMI Panel VAR тизими томонидан 25 та ҳолатда хатога йўл қўйилганини тан олди. Бу 2024/2025 йилги мавсумга (18 та хато) нисбатан кўпроқ, бироқ ундан олдинги икки мавсум кўрсаткичларидан камроқдир: 2023/24 йилги мавсумда 31 та, 2022/23 йилги мавсумда эса 38 та хато қайд этилган эди.



