FA "Манчестер Сити" иши бўйича: "Қарор футбол яхлитлиги учун жиддий оқибатларга эга бўлади"

2 окт 2026, 21:50
Англия Футбол Ассоциацияси (FA) "Манчестер Сити"нинг молиявий қоидабузарликлари бўйича мустақил комиссия қарорига муносабат билдирди.

Мустақил комиссия клуб Абу-Даби ҳомийлари билан тузилган шартномалардан олинган даромадларни ошириб кўрсатганини аниқлаган. 2009/10–2017/18 йиллар оралиғида "Манчестер Сити" ҳомийлардан жами 949,94 миллион фунт стерлинг олганини ҳисобот қилган. Бироқ амалда клуб ҳамкорлари 119,25 миллион фунт тўлаган, қолган 830,69 миллион фунтни эса ADUG қоплаган.

Комиссия "Манчестер Сити"ни 2009–2018 йиллар давомида АПЛнинг молиявий қоидаларини 130 марта бузганликда айбдор деб топди. Клубга нисбатан жазо чораси ҳозирча белгиланмаган.

FA ўз баёнотида қарор футболдаги ҳалоллик ва яхлитлик учун жиддий аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

"Мустақил комиссиянинг қарори футбол яхлитлиги учун жиддий оқибатларга эга бўлади. Биз қарор ва унинг оқибатларини синчиклаб ўрганмоқдамиз ҳамда зарур ҳолларда чора кўрамиз.

АПЛ ва “Манчестер Сити” ўртасидаги иш бўйича жараён давом этаётгани сабабли, ҳозирча қўшимча изоҳ беришни режалаштирмаяпмиз. Шунга қарамай, воқеалар ривожини диққат билан кузатишда давом этамиз", — дейилади FAнинг ижтимоий тармоқларда эълон қилинган баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/liamgallagher