

Совринни "Брайтон" устози Фабиан Хюрцелер қўлга киритди. Бу ҳақда АПЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўтган ойда "Брайтон" Англия чемпионатида учта баҳс ўтказди. Жанубликлар "Лидс" билан дуранг ўйнади (1:1), сўнгра "Ковентри" (5:0) ва "Арсенал" (3:0) устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Фабиан Хюрцелер Премьер-лигада иккинчи бор ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди — мутахассис илк марта 2024 йилнинг август ойида ушбу соврин билан тақдирланган эди.
"Брайтон" бешта турдан сўнг Англия чемпионати мусобақа жадвалида учинчи поғонани эгаллаб турибди. "Чағалайлар" навбатдаги ўйинини 10 октябрь куни "Сандерленд"га қарши ўтказади.



