

"Аввало, Англия клублари кўпроқ очиқ. Англияда аҳоли сони кўпроқ ва футбол контентини истеъмол қилиш ҳажми бўйича ҳам, эҳтимол, улар етакчилик қилади. Бугунги глобаллашган дунёда инглиз тили кенг тарқалган, шунингдек, собиқ колонияларда ҳам инглиз футболига катта қизиқиш бор.
Шу сабабли инглиз футболи замонавий дунёда энг чуқур илдиз отган чемпионатлардан бирига айланган. Премьер-лига энг катта ресурсларга ва энг юқори даромад салоҳиятига эга бўлгани учун энг қудратли мусобақа ҳисобланади", — деди Эмери.
Испаниялик мутахассис Ла Лиганинг ҳам ўз афзалликлари борлигини таъкидлади.
"Ла Лиганинг ҳам ўз козирлари бор. Масалан, ҳозир у ерда Килиан Мбаппе ва Ламин Ямал каби футболчилар ўйнамоқда. Бу маълум маънода Криштиану Роналду ва Лионель Месси даврини эслатади. Улар жаҳон миқёсидаги юлдузлар.
Премьер-лига ресурслар ва даромад олиш имкониятлари бўйича устунликка эга бўлса-да, Испания чемпионати ҳам жуда кучли позицияни сақлаб турибди", — дея қўшимча қилди Эмери.



