

Ўтган ойда 35 ёшли хавбек ўз жамоаси сафида учта учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига иккита гол ва учта голли узатмани ёздириб қўйди.

Хусусан, Гросснинг ёрқин ўйини "Брайтон"га ўз майдонида Англия чемпиони — "Арсенал"ни тор-мор этишда (3:0) катта ёрдам берди.
АПЛ мусобақа жадвалида "Брайтон" 10 очко жамғарган ҳолда 3-поғонани эгаллаб турибди.
Терма жамоалар ўйинлари сабабли юзага келадиган халқаро танаффусдан сўнг "чағалайлар" 10 октябрь куни сафарда "Сандерленд"га қарши баҳс олиб боради.



