UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Рауль "Шальке"ни бошқариши мумкин  0 17:55Карикатура: Месси ёзда "Барселона"дан кетмайдиган бўлди  1 17:302006 йилнинг энг яхши тўпурарлари билан танишинг  1 17:10Расман: Про лига формати ўзгаради, олтин очколар бўлмайди, жамоалар Ўзбекистон кубоги йўлида рақобатлашади  0 16:57Роналду ва Месси коронавирус пандемияси пайтида қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди  5 16:33Сёминнинг истеъфосидан сўнг "Локо"нинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари обуначилари камайди  0 16:15Вилли Саньол Эрон терма жамоасини бошқариши мумкинми?  2 16:10Месси "Мальорка"га қарши ўйинни ўтказиб юборадими?  3 15:51Тачмурод Агамуродов — "Қизилқум" бош мураббийи  23 15:40Футболдаги қизиқарли фактлар. Қандай қилиб сариқ ва қизил карточкалар пайдо бўлган?  1 15:17"Севилья" "Барселона"да ўйнаётган собиқ футболчисини ортга қайтаришга уриниб кўради  0 14:58U-19 Осиё чемпионати туфайли Суперлиганинг 4та учрашуви жойи ўзгаради  8 14:50Ажойиб! "Порту" футболчилари шифокорларга миннатдорчилик билдириш мақсадида махсус либосларда майдонга чиқишди  0 14:48Бу йилги Про-лига ва Ўзбекистон кубоги формати ўзгаради  4 14:30Футболдаги қизиқарли фактлар. "Оле-Оле-Оле" қичқириғи "Аллоҳ" сўзи туфайли келиб чиққан  3

АПЛ. "Челси" ишончли ғалабага эришди Янгиликлар

АПЛ. "Челси" ишончли ғалабага эришди

АПЛ 12-туридан жой олган "Челси" — "Кристал Пэлас" учрашувида мезбонлар ғалаба қозонишди.

Абрахам ва Пулишичнинг голлари "Аристократлар"га 3 очко тақдим этди.

Челси

Тэмми Абрахам - 52', Кристиан Пулишич - 79'

Премьер-лига . 12-тур

09/11/2019, 16:30

0
:
2
Тугади

Кристал Пэлас

Стадион: Stamford Bridge, 40525 томошабин

Бош ҳакам: Майк Дин

45'
90'
17'  Виллиан
31'  Эмерсон
33'  Матео Ковачич
52'  Тэмми Абрахам
52'  Виллиан
73'  Тэмми Абрахам (Миши Бачуайи)
79'  Кристиан Пулишич
80'  Кристиан Пулишич (Каллум Хадсон-Одои)
87'  Мэйсон Маунт (Билли Гилмур)
21'  Уилфред Заха
44'  Джоэл Уорд (Мартин Келли)
70'  Джеймс Макартур (Джеффри Шлупп)
82'  Шейху Куяте (Джеймс Маккарти)
90'  Джеймс Маккарти

Челси — Кристал Пэлас 2:0 (0:0, 2:0)

9 ноябрь, 17.30, «Стэмфорд Бридж» 

Гол: Абрахам, 52 — 1:0, Пулишич, 79 — 2:0.

Челси – Аррисабалага, Зума, Эмерсон, Томори, Джеймс, Канте, Ковачич, Пулишич (Ҳадсон-Одой, 80), Маунт (Гилмур, 87), Виллиан, Абрахам (Батшуаи, 73).

Захирадаги ўйинчилар: Кабальеро, Аспликуэта, Кристэнсен, Жиру.

Кристал Пэлас – Гуаита, Уорд (Кэлли, 44), Кэйхилл, ван Анхолт, Томкинс, Куяте (МакКарти, 82), Таунсенд, Макартур (Шлюпп, 70), Миливоевич, Заа, Айю.

Захирадаги ўйинчилар: Хеннеси, Данн, Райдуолл, Бентеке.

Огоҳлантиришлар: Уиллиан (17), Заа (22), Эмерсон (31), Ковачич (33), МакКарти (90+3).


 УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Челси" АПЛ жадвалида ҳозирча иккинчи ўринга кўтарилиб олди. 


90+4. Уиллианнинг айланма берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

90+3. Сариқ карточка. МакКарти Ковачичга нисбатан бутсасининг ташқи қисми билан ҳаракат қилгани учун жазоланди.

— Иккинчи бўлимга ҳам дақиқа қўшиб берилди.

87. Маунт ўрнини Гилмур эгаллади.

86. Захирадан майдонга тушган МакКарти бугунги ўйинда жамоасининг илк аниқ зарбаси муаллифига айланди. Кепа ўз ўрнида.

82. Жэймс МакКарти сенегаллик футболчи Куятени алмаштирди.

80. Пулишич қарсаклар остида майдонни тарк этди, Каллум Ҳадсон-Одой унинг ўрнида ҳаракат қилади.

79. ГОООООООООООЛ! Пулишич катта саҳнага чиқмоқда! Нейтралликни бузаётганим учун узр. Аммо, "Челси" ёшлари кўрсатаётган ўйин, ранг-барангликка шунчаки қойил қолиш керак, азизлар! RESPECT 

76. Эмерсон зарба йўллади. Гуаита тўп тегиб майдон ташқарисига  юмалаган ҳолда чиқиб кетди. Бурчак зарбаси эса муваффақиятли чиқмади.

73. Гол муаллифи Абрахам майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Миши Батшуаи туширилди.

70. Томкинснинг боши билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

70. Ўзгариш. Макартур ўрнига Шлюпп туширилди. 

68. "Челси" молиявий ёрдамсиз ҳам ажойиб бир механизмга айланиб улгурганини кўряпмиз. Ўз академиясидан чиққан ёшлар АПЛ жамоаларини, шунингдек ЕЧЛда ҳам рақибларини қийнаб қўйишмоқда.

59. ЗАРБАА! Пулишич! Гуаитадан ажойиб сейв!

52. ГОООООООЛ! ТЭММИ АБРАХАМ! Уиллианнинг заргарона узатмасидан кейин Абрахам дарвозанинг узоқ пастки бурчагини аниқ нишонга олди ва АПЛдаги голлари сонини 10 тага етказиб олди. Тўпурарлар жадвали

50. Жоржиньо сариқ карточкалари кўпайиб кетгани боис ушбу ўйинни ўтказиб юбормоқда.

46. Иккинчи таймни "Челси" бошлаб берди. 

45+4. УИЛЛЛЛИАААНН! Унда ажойиб имконият бўлганди. Ҳимоячилар Уиллиан берган зарбага тўсқинлик қилишди ва ҳисоб 0:0 лигича қолмоқда. ТАНАФФУС

— Учрашувнинг биринчи бўлимига 4 дақиқа қўшиб берилди.

44. Мажбурий ўзгариш: Уорд ўйинни давом эттира олмагани сабабли, унинг ўрнига Кэлли туширилди.

35. "Челси"нинг икки футболчиси, Эмерсон ва Ковачич, огоҳлантирилди.

29. Маунтнинг зарбаси жонли девордагилардан бирига тегди ва "аут" "Челси" фойдасига. 

28. "Челси"да жуда яхши имконият. Мезбонлар 20 метрдан жарима зарбаси йўллаш имкониятига эга бўлиб туришибди. Мэйсон Маунт ушбу вазиятда фаол ҳаракат қилганини айтиб ўтамиз.

23. Эмерсоннинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устидан чамаси бир метрлар атрофида ўтиб кетди.

22. Уилфрид Заа ҳам огоҳлантирилди. Уиллианга нисбатан қўпол ўйнади ва "аристократлар" жарима зарбасига эга бўлишмоқда.

21. Иккинчи декададан (10 дақиқалик) сўнг, "Челси" яққол устунлик қилмоқда: Тўп назорати – 73:27 (%). Дарвозага зарба бериш бўйича: 5(1):0(0).

17. Илк сариқ карточка "Челси" сардори Уиллианга кўрсатилди. 

12. Дастлабки 10 дақиқада майдон эгалари бир неча маротаба хавфли ҳужумлар уюштиришди ва устунлик улар тарафида. Тэмми Абрахам, Кристиан Пулишича ва яна бир қатор ёш футболчилар бугунги ўйинда ҳам Лэмпарднинг ишончини оқлаш учун тер тўкишни бошлаб юборишди. "Аякс"га қарши ўйинни эслаяпсизми? Ох, қандай ажойиб ва драматик руҳда кечганди! Ушбу ўйинни яна бир бор кўришингизни тавсия қилиб қоламан! Айтганча бугунги ўйинни сиз ва мен Нодир Абдурасулов биргаликда кузатиб боряпмиз. 

1. Учрашув бошланди!

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг