UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  2 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  26 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3

Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда Янгиликлар

Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда

Инсайдер Фабрицио Романо бир қатор топ-клублар томонидан кўзланаётган "Борнмут" ҳимоячиси Дин Хёйсеннинг бўлажак трансфери хусусида маълумот берди.

Унга кўра, Хёйсеннинг шартномасида 50 млн фунт миқдоридаги товон пули бор ва бу аллақачон расман тасдиқланган. Романо таъкидлаганидек, испаниялик ҳали якуний қарорга келмаган.

Хёйсен айни пайтда бир қанча топ-клублар билан бевосита музокаралар олиб бормоқда. Асосий даъвогарлар "Челси", "Ливерпуль" ва "Арсенал" бўлиб, улар футболчи трансфери устида фаол ишламоқда. 

Барча алоқалар ўйинчининг номидан амалга оширилади, клуб бу жараёнга аралашмайди, дея таъкидлади Романо.

"Челси" январь ойидаёқ Хёйсенни сотиб олишга уриниб кўрган, бироқ ўша пайтда товон пули ҳақидаги банд кучга кирмаганди.

"Реал" ҳам Хёйсеннинг севимли вариантлари сифатида тилга олинади, бироқ мадридликлар ҳозирча на трансфер стратегияси, на бюджети борасида бир қарорга келган, айниқса, уларда ҳали мураббий масаласи кун мавзусига айланган.

Дин Хёйсен – "Борнмут"нинг 20 ёшли испаниялик ҳимоячиси. У жорий мавсум "гилослар" сафида 31 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у дунёнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган "Golden Boy" мукофотига даъвогарлар бешлигига кирган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика