

Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, ДР Конго устидан қозонилган ғалабадан (2:1) кейин Томас Тухель жамоаси Мехикога йўл олиш ўрнига Канзас-Ситидаги машғулот базасига қайтиб келган. Бу қарор тактик ишланмалар ҳақидаги маълумотлар сизиб чиқиши мумкинлигидан хавотирланиш билан боғлиқ. Қайд этилишича, инглизларнинг машғулот базаси хавфсизлик хизматлари томонидан кучайтирилган назорат остига олинган.
Аввалроқ мексикалик мухлислар рақиблари учун "жаҳаннам кечаси"ни ташкил қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди. Улар ЖЧ-2026 1/8 финал учрашуви арафасида кучли аудиодинамиклар ва автомобиль сиреналаридан фойдаланиб, футболчиларни уйқудан маҳрум қилмоқчи.



