"Арсенал" "Астон Вилла"нинг икки футболчиси трансферига қизиқиш билдирмоқда

3 июл 2026, 18:40
Лондоннинг "Арсенал" клуби "Астон Вилла"нинг икки футболчисига қизиқиш кўрсатмоқда.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, ҳимоячи Эзри Конса ва вингер Морган Роджерс клубнинг қизиқишлар доирасига тушган. Манбага кўра, Консанинг "Вилла" билан шартномаси тугашига икки йил қолган ва клуб уни тахминан 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Хабар қилинишича, бу маблағ "Арсенал" тўлашга тайёр бўлган суммадан кўпроқ. "Канонирлар" ҳам Роджерс, ҳам Конса учун таклиф юбора оладими ёки икки ўйинчидан фақат биттасиними, ҳозирча номаълум.

Жорий ёзда иккала футболчи ҳам Англия терма жамоаси таркибида 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Бунда Конса барча тўртта ўйинда асосий таркибда майдонга тушган бўлса, Роджерс уч марта ўйин давомида захирадан майдонга қўшилди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›