Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди

Sherzod Nurmatov
5 сен 2025
Жон Стоунз Андорра ва Сербияга қарши ўйинларда терма жамоасига ёрдам беролмайди.

Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Томас Тухель маълум қилди. Футболчи терма жамоа йиғинида жароҳат олганди.

Стоунз аллақачон "шерлар" лагерини тарк этиб, клубга йўл олган.

"Сити" терма жамоа шифокорлари билан боғланиб, бу ҳақда расмий баёнот берди. Клубнинг хабарига кўра, бу Стоунз учун жиддий жароҳатдан кўра кўпроқ профилактик чорадир.

Англия терма жамоаси 6 сентябрь куни Андоррани қабул қилса, 9-куни сафарда сербияликлар билан учрашади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com