"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди

Sherzod Nurmatov
18 дек 2025
Тошкентда тайёргарлик жараёнини ўтказаётган "Андижон" бугун Ўзбекистон U-21 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Миллий футбол марказидаги ёпиқ манежда ўтказилган баҳсда "бургутлар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса Муҳаммадали Усмонов, Бекзод Сулаймонов ва Бектемир Абдуманнонов рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ўзбекистон таркибида Нурлан Ибраимов гол урди. 

Ўзбекистон U-21 терма жамоаси: Рустамов, Каримов Б, Муртазоев, Абдуллаев, Ризақулов, Ҳамидов, Баҳромов (с), Фомин, Саиднуруллаев, Жумаев, Ҳайдаров. 

Захирадан тушганлар: Муркаев, Муратбаев, Эргашев, Режабалиев, Ҳалилов, Каримов М, Тўлқинбеков, Реимов, Убайдуллаев, Тухсанов, Ёрқинбоев, Ибраимов, Мирзаев, Анваров.

Эслатиб ўтамиз, "Андижон" 24 декабрь куни Доҳада "Ал Аҳли" билан рўбарў келади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати