Аббос Файзуллаевда аср рекорди

Sherzod Nurmatov
18 июн 2026, 15:35
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Аббос Файзуллаев ЖЧда XXI аср рекордини ўрнатди.

Гарчи Колумбияга қарши кечган 1-тур баҳсида Ўзбекистон 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса-да, учрашувда тарихий воқеа кузатилди.

“Opta Sports” таҳлилий платформасининг хабар беришича, мазкур ўйинда рақиб дарвозасини бош билан ишғол қилган Аббос Файзуллаев XXI асрда Жаҳон чемпионатларида бош билан гол урган энг паст бўйли футболчига айланди. Иқтидорли ярим ҳимоячининг бўйи 167 смни ташкил этади.

6.jpg

Аввалги рекорд куни кеча Конго ДР дарвозасига йўл топган Португалия хавбеки Жоау Невешга (174 см) тегишли эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Opta Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›