Ўртоқлик учрашуви. Биринчи турдаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди

8 июн 2026, 07:40
Жаҳон чемпионати арафасида Колумбия ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди.

Учрашув АҚШнинг Сан-Диего шаҳридаги "Снапдрэгон" стадионида бўлиб ўтди. Унда жанубий америкаликлар 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани байрам қилишди.

Ўйиннинг 41-дақиқасида Колумбия терма жамоаси вингери Жон Арьяс ҳисобни очди. Унга ҳужумкор ярим ҳимоячи Хамес Родригес голли узатма етказиб берди. Иккинчи бўлимда ўйинга захирадан қўшилган латераль Сантьяго Ариаснинг пасидан сўнг, ўша Жон Арьяс дублни расмийлаштириб, учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди.

2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида Колумбия терма жамоаси "K" гуруҳида Португалия, ДР Конго ва Ўзбекистон жамоалари билан куч синашади. Иордания эса "J" гуруҳида Австрия, Жазоир ва Аргентина билан тўқнаш келади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›